
1938-йилда совет меъмори А. И. Павлов лойиҳаси бўйича конструктивизм ва социалистик реализм услубида қурилган. «Сталинча» меъморчилик анъаналарида бино вазалар ва безаклар билан безатилган, кириш олдида ҳайкаллар турган.
Бинода кинотеатр, концерт зали, Ўзбекистон
темир йўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Марказий кутубхонаси,
«Ўзбекистон темир йўллари» компанияси Йўл илмий-техника кутубхонаси ва
Ўзбекистон темир йўл тарихи музейи жойлашган.
1979–1980-йилларда маданият уйи меъмор В.
И. Пискарёв раҳбарлигида кенг кўламли реконструкция ўтказилган.
Бино атрофида кичик парк барпо этилган,
сўнгги йилларда унинг бир қисми турли қурилишлар билан банд бўлган.
85 йилдан ортиқ вақт
давомида чиройли бино концертлар учун фойдаланилмоқда, унда турли мавзудаги
тўгараклар ишлайди.

Сквередаги чиройли бино 1895-йилда меъмор В. С. Гейнцельман томонидан қурилган ва Император давлат ...

Тошкент кирхаси Ўрта Осиёдаги биринчи лютеран ибодатхонаси ҳисобланади. Бино лойиҳасининг дастлабк...

2025-йил январда Тошкентнинг рамзларидан бири — телевизион минорамизга 40 йил тўлди. Дастлаб бу ми...

Яушев ака-укалари, татар княз оиласидан бўлган савдогарлар, 1911-йилда меъмор И. А. Маркевич лойиҳа...