Шайхонтоҳур тумани – Тошкентдаги маъмурий-ҳудудий бирлик. 1929-йил 29-ноябрда Октябр тумани номи билан тузилган. 1992-йилда Шайхонтоҳур (Шайх Хованди Тоҳур) тумани деб ўзгартирилган. 1978-йилдан ҳозирги кунгача - Шимоли-ғарбда Зангиота тумани, шимолида Олмазор тумани, шимоли-шарқда ва шарқда Юнусобод, жанубда Чилонзор ва Яккасарой, ғарбда Учтепа туманлари билан чегарадош.
Асосий магистраллари: Абдулла Қодирий, Навоий, Ўзбекистон, Беруний шоҳ кўчалари, Фурқат, Уйғур, Самарқанд Дарвоза кўчалари.
Шайхонтоҳур туманида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Навоий номидаги адабиёт музейи, Сейсмология, Полимерлар кимёси ва физикаси, Микробиология институтлари, Архитектура ва қурилиш, кимётехнология институтлари, 8 та ўрта махсус ўқув юрти, 35 та умумий таълим мактаби ва бошқа муассаса, ташкилотлар бор. 1 та оилавий ва стоматология шифохонаси, 10 та оилавий поликлиника ва амбулатория,6 та касалхона ҳизмат кўрсатади. Мустақиллик йилларида туман ҳудудида Ўзбекистон давлат Консерваторияси, Ўзбекистон халқаро Ислом академияси, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети қошидаги академик лисей қурилди, Ўзбек миллий академик drama театри, "Чорсу" савдо маркази бинолари ҳамда Ески жува бозори қайта таъмирланди. Ўзбек миллий академик drama театри, Аброр Ҳидоятов номидаги Ўзбек давлат drama театри, Сатира театри, Рус ёш томошабинлар театри, Сирк, "Санъат саройи", "Ўзкўргазмасавдо" саройи, 6 та маданият уйи ва муассасаси, Кино уйи, 1 та жамоат кутубхонаси, 1 та кинотеатр ва бошқа, "Пахтакор" стадиони, "ЖАР" sport мажмуаси ишлаб турибди.
