- Тошкентдан гапирамиз
- 21.07.2026, 11:25
Маҳаллаларида ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилаш бўйича ўрганиш ўтказилди
➡️ Бугун Бектемир тумани ҳокими Н. Абдурахманов бошчилигида туманда фаолият юритаётган ташкилотлар ҳамда коммунал хизматлар раҳбарлари иштирокида «Мажнунтол», «Гулбоғ» ва «Забардаст» маҳаллаларида ўрганиш ишлари олиб борилди.
➡️ Ўрганиш давомида ҳудудларда ободонлаштириш, санитария ҳолати, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ҳамда инфратузилма билан боғлиқ мавжуд камчиликлар кўздан кечирилди.
➡️ Аниқланган муаммолар юзасидан масъулларга уларни қисқа муддатларда бартараф этиш, ҳудудларда тозалик ва тартибни таъминлаш ҳамда аҳоли учун қулай шароитларни яратиш бўйича аниқ топшириқлар берилди.
➡️ Шунингдек, белгиланган вазифаларнинг ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилиб, амалга оширилаётган ишлар доимий назорат остида бўлиши таъкидланди.
✊Бектемир тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

⚡️ Бугун Учтепа тумани ИИО ФМБ бошлиғи, подполковник А.А. Бахрамов томонидан тумандаги «Бирлик» маҳалласига ташриф амалг...

Тошкент шаҳар ҳокимлигида Япониянинг қатор компаниялари вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда Тошкент шаҳар ҳокиминин...

Учрашувда икки пойтахтнинг шаҳар бошқаруви, урбанизация жараёнлари, инфратузилмани ривожлантириш ва инвестициявий ҳамкор...

📈2026-йилнинг январ–май ойларида Ўзбекистонда яшаш ва овқатланиш хизматлари ҳажми 90,7 триллион сўмни ташкил этди.📊 Бу...