- Тошкентдан гапирамиз
- 23.07.2026, 10:26
Тошкент сайёҳлар учун янада жозибадор бўлмоқда
⚡️2026-йилнинг 6 ойида пойтахтда 26 та туризм ва гастрономик кўча фаолият юритиб, уларнинг умумий узунлиги 27,2 километрга етди.
📉Бу ҳудудларда 1 103 та савдо ва сервис объекти хизмат кўрсатмоқда, 315 та тадбиркорлик субъекти 24/7 иш режимига ўтди ва 30 га яқин хорижий бренд ўз фаолиятини бошлади.
📊Шаҳар иқтисодиёти учун ҳам бу ҳудудлар янги ўсиш нуқтасига айланди. 4,9 мингдан ортиқ доимий иш ўрни яратилди, солиқ тушумлари эса 3 баробарга ошди.
📈Ривожланиш давом этмоқда: бугун яна 18 та янги савдо, туризм ва гастрономик кўча (21,8 км) ҳамда 3 та соҳилбўйи сайилгоҳи (4,6 км) барпо этилмоқда.
Бугун пойтахт нафақат ўзбекистонликлар, балки хорижий сайёҳлар учун ҳам таассуротларга бой, замонавий ва доимо ҳаракатдаги шаҳар сифатида ўз мавқеини тобора мустаҳкамлаб бормоқда.

⚡️ Бугун Учтепа тумани ИИО ФМБ бошлиғи, подполковник А.А. Бахрамов томонидан тумандаги «Бирлик» маҳалласига ташриф амалг...

Тошкент шаҳар ҳокимлигида Япониянинг қатор компаниялари вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда Тошкент шаҳар ҳокиминин...

Учрашувда икки пойтахтнинг шаҳар бошқаруви, урбанизация жараёнлари, инфратузилмани ривожлантириш ва инвестициявий ҳамкор...

📈2026-йилнинг январ–май ойларида Ўзбекистонда яшаш ва овқатланиш хизматлари ҳажми 90,7 триллион сўмни ташкил этди.📊 Бу...