Шайхонтоҳур тумани ҳокимиятнинг расмий сайти
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

5-сентябр ҳолатига кўра пойтахт йўлларидаги транспорт ҳаракати: асосий кўрсаткичлар

🔺 Тошкент шаҳар Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази томонидан пойтахт кўчаларидаги транспорт оқими, тирбандлик даражаси ҳамда жамоат транспорти ҳаракати доимий мониторинг қилинмоқда.

📊 5-сентябр куни пойтахт йўлларида сутка давомида жами 1 469 948 та транспорт воситаси ҳаракатланган. Бу 4-сентябрдаги 1 502 057 та кўрсаткичга нисбатан 32 109 тага кам.

🚌 Жамоат транспорти ҳаракати

5-сентябр куни автобуслар орқали 170 та йўналиш бўйича 19 778 та қатновда 1 098 438 нафар йўловчи ташилган.

🚇 Тошкент метрополитени орқали кун давомида 745 951 нафар йўловчи ташилган.

🚦 Тирбандлик ҳолати

5-сентябр куни пойтахтда тирбандлик даражаси 4–5 балл атрофида қайд этилган.

Коммунал ташкилотлар томонидан 7 та кўчада (Боғишамол, Ал-Хоразмий, Шокирариқ, П.Маҳмуд, Самарқанд дарвоза, Вестминстер тор кўчалари ва Фарҳод ва Лутфий кўчалари кесишмасида) қатнов қисмидаги транспорт оқимларига қисман таъсир кўрсатувчи ишлар олиб борилди.

Ҳайдовчилардан мазкур ҳолатларни инобатга олган ҳолда ҳаракат йўналишини олдиндан режалаштириш, зарур ҳолларда эса муқобил йўналишлардан фойдаланиш тавсия этилади.

ЙҲХБ томонидан расмийлаштирилган қоидабузарликлар

Жамоат транспорти ҳаракатига устуворлик бериш, пиёдалар учун хавфсиз ва қулай шароит яратиш ҳамда йўл ҳаракати қоидаларига риоя этилишини кучайтириш мақсадида пойтахт кўчаларида назорат тадбирлари изчил давом эттирилмоқда.

5-сентябр куни аниқланган ҳолатлар орасида:
— 8 та пиёдалар йўлакчасидан транспорт воситасида ҳаракатланиш;
— 18 та тўхтаб туриш қоидаларини бузиш;
— 17 та тўхташ қоидаларини бузиш;
— 4 та жамоат транспортининг «А» тасмасида ҳаракатланиш қоидаларини бузиш ҳолати расмийлаштирилган.

Ҳайдовчилардан пиёдалар йўлаклари ва уларнинг олдида транспорт воситаларини тўхтатмаслик, пиёдаларга белгиланган ўтиш жойларида йўл бериш, автобус бекатлари ҳудудини банд қилмаслик, жамоат транспорти учун ажратилган «А» тасмасида ҳаракатланмаслик ҳамда бекатларга кириб-чиқаётган автобуслар ҳаракатига халақит бермаслик сўралади.

Вазиятлар марказида пойтахт йўлларидаги транспорт оқими ва тирбандлик ҳолати реал вақт режимида кузатиб борилмоқда.

Мониторинг транспорт юкламасидаги ўзгаришларни тезкор аниқлаш, ҳаракат барқарорлигини таъминлаш ҳамда пойтахт кўчаларидаги вазиятни назорат қилиб боришга хизмат қилади.

Теглар:
Ўхшаш янгиликлар
Фуқаролар мурожаатлари кўриб чиқилди
21.09.2026, 10:53
Фуқаролар мурожаатлари кўриб чиқилди

18-сентябр куни Тошкент шаҳар ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўр...

«Президент олимпиадаси»га пойтахт жамоасини тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди
21.09.2026, 10:43
«Президент олимпиадаси»га пойтахт жамоасини тайёрл...

Бугун Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Дурдона Раҳимова бошчилигида «Президент олимпиадаси» мусобақасининг Республика бос...

Бугун Халқ қабулхонасида иккита қабул бўлиб ўтади
21.09.2026, 10:12
Бугун Халқ қабулхонасида иккита қабул бўлиб ўтади

Эслатиб ўтамиз, бугун Халқ қабулхонасида Тошкент шаҳар ҳокимлиги раҳбарияти иштирокида навбатдаги қабуллар ташкил этилад...

Ҳар бир мурожаат эътиборда
18.09.2026, 16:50
Ҳар бир мурожаат эътиборда

2026-йил 18-сентябр куни Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйич...