Шайхонтоҳур тумани ҳокимиятнинг расмий сайти
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

7-сентябр ҳолатига кўра пойтахт йўлларидаги транспорт ҳаракати: асосий кўрсаткичлар

🔺 Тошкент шаҳар Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази томонидан пойтахт кўчаларидаги транспорт оқими, тирбандлик даражаси ҳамда жамоат транспорти ҳаракати доимий мониторинг қилинмоқда.

📊 7-сентябр олий таълим муассасаларида янги ўқув йилининг илк кунида пойтахт йўлларида сутка давомида жами 1 501 013 та транспорт воситаси ҳаракатланган. Бу 6-сентябрдаги 1 348 994 та кўрсаткичга нисбатан 152 019 тага кўп.

🚌 Жамоат транспорти ҳаракати

7-сентябр куни 1 668 та автобуслар орқали 170 та йўналиш бўйича 22 032 та қатновда 1 456 926 нафар йўловчи ташилган. Бу 6-сентябр кунги 783 090 нафар кўрсаткичдан 673 836 нафарга кўп.

🚇 Тошкент метрополитени орқали кун давомида 1 049 288 нафар йўловчи ташилган. Бу 6-сентябр кунги 640 834 нафар кўрсаткичга нисбатан 408 454 нафарга кўп.

🚦 Тирбандлик ҳолати

Вазиятлар маркази мониторинги давомида куннинг тиғиз вақтида:
— 6 та чорраҳада тирбандлик даражаси 7 баллга етган;
— 1 та чорраҳада эса тирбандлик даражаси 7 баллдан ошган.

⚙️ Кўрилган тезкор чоралар

Тирбандлик кузатилган нуқталарда транспорт оқимини барқарорлаштириш мақсадида светофорларнинг иш режими мувофиқлаштирилиб, зарур йўналишларда яшил сигнал вақти узайтирилди. Шунингдек, ҳаракатни тартибга солиш учун зарур чорраҳаларга ЙПХ ходимлари жалб қилинди.

Коммунал ташкилотлар томонидан 8 та кўчада (Боғишамол, Ал-Хоразмий, Шокирариқ, П.Маҳмуд, Самарқанд дарвоза, Дилсарой, Вестминстер тор кўчалари ва Фарҳод ва Лутфий кўчалари кесишмасида) қатнов қисмидаги транспорт оқимларига фойдаланиш имкониятига қисман таъсир кўрсатувчи ишлар олиб борилди.

Ҳайдовчилардан мазкур ҳолатларни инобатга олган ҳолда ҳаракат йўналишини олдиндан режалаштириш, зарур ҳолларда эса муқобил йўналишлардан фойдаланиш тавсия этилади.

ЙҲХБ томонидан расмийлаштирилган қоидабузарликлар

Жамоат транспорти ҳаракатига устуворлик бериш, пиёдалар учун хавфсиз ва қулай шароит яратиш ҳамда йўл ҳаракати қоидаларига риоя этилишини кучайтириш мақсадида пойтахт кўчаларида назорат тадбирлари изчил давом эттирилмоқда.

7-сентябр кунида:
— 11 та пиёдалар йўлакчасидан транспорт воситасида ҳаракатланиш;
— 9 та тўхтаб туриш қоидаларини бузиш;
— 19 та тўхташ қоидаларини бузиш ҳолатлари расмийлаштирилган.

Ҳайдовчилардан пиёдалар йўлаклари ва уларнинг олдида транспорт воситаларини тўхтатмаслик, пиёдаларга белгиланган ўтиш жойларида йўл бериш, автобус бекатлари ҳудудини банд қилмаслик, жамоат транспорти учун ажратилган «А» тасмасида ҳаракатланмаслик ҳамда бекатларга кириб-чиқаётган автобуслар ҳаракатига халақит бермаслик сўралади.

Йўл инфратузилмасини янгилаш ишлари доирасида:
— 8000 метр йўл чизиқлари янгиланди;
— 10 та пиёдалар ўтиш жойлари яхшиланди;
— 12 та йўл белгилари ўрнатилди;
— 3000 метр «А» тоифали йўлаклар чизилди.

Пойтахт йўлларидаги транспорт оқими Вазиятлар маркази томонидан реал вақтда назорат қилиб борилмоқда.

Теглар:
Ўхшаш янгиликлар
14-сентябр ҳолатига кўра пойтахт йўлларидаги транспорт ҳаракати: асосий кўрсаткичлар
15.09.2026, 16:31
14-сентябр ҳолатига кўра пойтахт йўлларидаги транс...

🔺 Тошкент шаҳар Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази томонидан пойтахт кўчаларидаги транспорт оқими, тирбандлик даражаси ...

Коррупцияга қарши муросасиз муносабат — самарали бошқарув мезони
15.09.2026, 10:43
Коррупцияга қарши муросасиз муносабат — самарали б...

👍 Бугун Янгиҳаёт тумани ҳокимлигида Тошкент шаҳар ҳокимининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбос...

Бугун Халқ қабулхонасида тўртта қабул бўлиб ўтади
15.09.2026, 10:28
Бугун Халқ қабулхонасида тўртта қабул бўлиб ўтади

Эслатиб ўтамиз, бугун пойтахт Халқ қабулхонасида Тошкент шаҳар ҳокимлиги раҳбарияти иштирокида навбатдаги қабуллар ташки...

Олмазор туманида «Қичқириқ» маҳалласи — Қорақамиш 1/3 — ҳудудидан Талабалар шаҳарчасигача — одамлар учун қулай ва замонавий муҳит яратилган.
14.09.2026, 17:20
Олмазор туманида «Қичқириқ» маҳалласи — Қорақамиш ...

📍 Қорақамиш 1/3 ҳудудида 2,4 км узунликдаги эко-сайилгоҳ, 12,4 км пиёдалар йўлаги ва 10,6 минг кв. метрдан ортиқ яшил ҳ...