Шайхонтоҳур тумани ҳокимиятнинг расмий сайти
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

Тошкентда School Bus тизимини жорий этиш имкониятлари ўрганилмоқда

🔺 Пойтахт мактабларида ўқувчиларнинг мактабга хавфсиз ва қулай қатновини ташкил этиш мақсадида мактаб автобуслари — School Bus тизимини йўлга қўйиш бўйича амалий ўрганиш ишлари бошланди.

Бунинг учун, аввало, ота-оналарнинг эҳтиёжи, ўқувчиларнинг мактабга қандай қатнаши ҳамда келгусида автобус йўналишларини шакллантириш учун зарур маълумотлар ўрганилмоқда.

📊 Айни вақтга қадар сўровнома Тошкент шаҳридаги 328 та мактабнинг ўқувчи сони кўп бўлган ва дастлабки ҳисоб-китобларга School Bus тизимига талаб даражаси юқори деб баҳоланган 29 тасида ўтказилди. Унда 58 369 нафар ўқувчининг оила аъзолари ёки васийлари иштирок этди.

Дастлабки натижаларга кўра, ўқувчиларнинг:
— 38,5 фоизи мактабга пиёда келади;
— 33,1 фоизи ота-оналари томонидан шахсий автомобилда олиб келинади;
— 18,3 фоизи автобусдан фойдаланади;
— 5,7 фоизи таксидан фойдаланади;
— 3,5 фоизи метро орқали қатнайди;
— 0,9 фоизи микромобил воситалардан фойдаланади.

🚌 Энг муҳим кўрсаткич — сўровнома иштирокчиларининг 73,5 фоизи мактаблар учун махсус автобус қатновларини ташкил этиш истагини билдирган.

Мазкур натижа пойтахтда School Bus тизимига юқори эҳтиёж мавжудлигини кўрсатмоқда.

Сўровнома қолган мактабларда ҳам босқичма-босқич давом эттирилади. Якуний натижалар асосида ўқувчилар оқими, йўналишлар, эҳтиёж мавжуд автобуслар сони, ҳаракат жадвали, хавфсиз тушириш ва олиб кетиш нуқталари ҳамда бошқа ташкилий масалалар батафсил ўрганилади.

Шундан сўнг School Bus тизимини жорий этишнинг амалий имкониятлари ишлаб чиқилиб, тегишли ташкилотлар билан келишилган ҳолда уни босқичма-босқич йўлга қўйиш масаласи кўриб чиқилади.

📌 Барча ота-оналарни сўровномада фаол иштирок этишга таклиф қиламиз. Сизнинг жавобларингиз мактабларнинг School Bus эҳтиёжи даражасини, ундан қанча ўқувчи фойдаланиши мумкинлигини, зарур автобуслар сони ва йўналишларни аниқлашда муҳим аҳамиятга эга.

📝 Сўровномада қатнашиш: @school_coddbot

Теглар:
Ўхшаш янгиликлар
14-сентябр ҳолатига кўра пойтахт йўлларидаги транспорт ҳаракати: асосий кўрсаткичлар
15.09.2026, 16:31
14-сентябр ҳолатига кўра пойтахт йўлларидаги транс...

🔺 Тошкент шаҳар Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази томонидан пойтахт кўчаларидаги транспорт оқими, тирбандлик даражаси ...

Коррупцияга қарши муросасиз муносабат — самарали бошқарув мезони
15.09.2026, 10:43
Коррупцияга қарши муросасиз муносабат — самарали б...

👍 Бугун Янгиҳаёт тумани ҳокимлигида Тошкент шаҳар ҳокимининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбос...

Бугун Халқ қабулхонасида тўртта қабул бўлиб ўтади
15.09.2026, 10:28
Бугун Халқ қабулхонасида тўртта қабул бўлиб ўтади

Эслатиб ўтамиз, бугун пойтахт Халқ қабулхонасида Тошкент шаҳар ҳокимлиги раҳбарияти иштирокида навбатдаги қабуллар ташки...

Олмазор туманида «Қичқириқ» маҳалласи — Қорақамиш 1/3 — ҳудудидан Талабалар шаҳарчасигача — одамлар учун қулай ва замонавий муҳит яратилган.
14.09.2026, 17:20
Олмазор туманида «Қичқириқ» маҳалласи — Қорақамиш ...

📍 Қорақамиш 1/3 ҳудудида 2,4 км узунликдаги эко-сайилгоҳ, 12,4 км пиёдалар йўлаги ва 10,6 минг кв. метрдан ортиқ яшил ҳ...