- Тошкентдан гапирамиз
- 22.10.2026, 10:47
Тошкентдаги бозор ва савдо комплекслари ҳамда уларнинг мол-мулки хатловдан ўтказилади
▫️Тошкент шаҳридаги бозор ва савдо комплексларининг молиявий ҳолатини ўрганиш, мол-мулкини хатловдан ўтказиш ва мавжуд муаммоларни аниқлаш бўйича ишлар ташкил этилади.
📈Бу Тошкент шаҳрини 2026–2027-йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар доирасида амалга оширилади.
Хатлов жараёнида:
➡️ бино ва иншоотларнинг кадастр ҳужжатлари, мавжуд мулклар ҳамда мулкдорлар рўйхати ўрганилади;
➡️ бозор ва савдо комплекслари ҳудудларидаги ноқонуний қурилишлар аниқланиб, уларни бартараф этиш чоралари кўрилади;
➡️ ҳудудлар чегаралари, муҳофаза зоналари ва мавжуд чекловлар ўрганилади;
➡️ солиқ, мажбурий тўловлар ва бошқа қарздорликлар таҳлил қилинади;
➡️ комплексларнинг молиявий ҳолати ва мавжуд муаммолар ўрганилиб, уларни ҳал этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади.
🟢Ўрганишлар натижасида бозор ва савдо комплекслари активларидан самарали фойдаланиш, жумладан, тегишли бошқарув органлари қарорларига мувофиқ уларни оммавий савдоларга чиқариш бўйича таклифлар тайёрланади.
Мазкур ишлар Кадастр агентлигининг Тошкент шаҳар бошқармаси, туман ҳокимликлари, солиқ органлари, Муниципал активларни бошқариш маркази ва «Тошкент Инвест компанияси» АЖ иштирокида амалга оширилади.

Сессия кун тартибидан ўрин олган навбатдаги Тошкент шаҳрида Хотин қизларни қўллаб-қувватлаш, уларга тадбиркорлик фаолият...

Тошкент шаҳар ҳокимлигида шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов ва Oppenheimer & Co. компаниясининг инвестиция банки фаолият...

Тошкент шаҳар ҳокимлигида қонунчилик ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумат топшириқлари ижросини таъ...
🌧 Бу йилги куз ҳам, худди ўтган йилдагидек, ёғингарчилик танқислиги муаммосини яна бир бор ёдга солмоқда. Ўзгидромет ма...