
Ҳарбий йиғин учун бино 1885-йилда қурилган ва унинг умумий кўриниши ҳозиргача сақланиб қолган. Ўша пайтда бу Тошкентда хизмат қилаётган офицерлар учун клуб эди. Бинода ўша даврнинг энг катта томошабинлар зали жойлашган бўлиб, унда ҳаваскор спектакллар қўйилган ва гастрол театрлар чиқиш қилган.
Яқинида Чавли дарёси
қирғоғига чиқадиган чиройли боғ барпо этилган эди.
Совет йилларида бинода
Қизил Армия уйи жойлашган, 1945-йилдан эса у Округ офицерлар уйи (ОДО) деб
атала бошланди. Мустақилликдан кейин бу бино Ўзбекистон Республикаси Мудофаа
вазирлигининг Марказий офицерлар уйига ўтказилди.
2013-йилда бинода Тошкент
давлат юридик университети жойлашди. Бироқ тошкентликлар одат тусига кириб, бу
жойни ва биногнинг ўзини ҳали ҳам «ОДО» деб аташади.
Катта дарахтлар ва тош
тепалик устидаги тоғ эчкиси ҳайкали билан эски боғнинг қолдиқлари ҳозиргача
сақланиб қолган.
Давлат Темурлар тарихи музейи 1996 йилда президент Ислом Каримов ташаббуси билан Амир Темур таваллу...

Сквередаги чиройли бино 1895-йилда меъмор В. С. Гейнцельман томонидан қурилган ва Император давлат ...

Тошкентдаги «Мутахассислар уйи» 1934-йилда А. Павлов лойиҳаси бўйича конструктивизм услубида қурилг...

Кўчанинг умумий узунлиги 2,1 километрни ташкил этади, бу ерда аҳоли ва сайёҳлар учун барча замонави...