Шайхонтоҳур тумани ҳокимиятнинг расмий сайти
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:
«Анхор» кафеси
«Анхор» кафеси

Анҳор бўйидаги чойхона 1956 йилда меъмор В.М. Дмитриев лойиҳаси асосида қурилган ва Ўзбекистоннинг моддий маданий мерос объектлари рўйхатига киритилган. Кўп тошкентликлар чойхонага ташриф буюришган — айниқса, ёз жазирамасида сув устида ўтириш жуда ёқимли эди.

Кафе XIX асрнинг биринчи ярмида қурилган собиқ Қўқон қалъаси — Ўрда ўрнида жойлашган. Кафе ёнидаги Анҳор устидан ўтган кўприк XIX аср охири — XX аср бошида эски шаҳарни руслар яшайдиган янги шаҳар билан боғлаган.

Кафе биноси миллий элементлар асосида лойиҳалаштирилган, аммо бир неча бор реконструкция қилинган. Шундай қилиб, 1979 йилда кафе кенгайтирилиб, ёнига янги бинолар қурилди ва у 280 ўринли ёзги ҳамда қишки икки залга эга бўлди.

2012–2014 йилларда Анҳор қирғоғини реконструкция қилиш вақтида 1979 йилда қурилган қўшимча биноларнинг бир қисми бузиб ташланди. Ўша пайтда кафе ёнида кўп қаватли уй қурилиши бошланди. Тошкентликларнинг норозилигидан сўнг, 2023 йилда қурилиш ишлари тўхтатилди ва бино бузиб ташланди.

Шунингдек қизиқарли жойлар
"Чорсу" меҳмонхонаси
"Чорсу" меҳмонхонаси

Тошкентнинг энғ гўзал биноларидан бири — 23 қаватли "Чорсу" меҳмонхонаси, 1982-йилда қурилган ва 110...

Олимпия шуҳрати музейи
Олимпия шуҳрати музейи

«Халқлар дўстлиги» музейи биноси 1976-йилда Тошкент зилзиласининг ўн йиллигига бағишлаб қурилган бў...

Тўқимачилар маданият саройи
Тўқимачилар маданият саройи

Ярим доира фасадли чиройли бино 1938-йилда москвалик меъморлар А. А. Галкин ва А. Н. Карнаухов томо...

Тошкент Цирки — афсона ва умид
Тошкент Цирки — афсона ва умид

Тошкент цирки биноси — шаҳардаги энг чиройли бинолардан бири. У қадимгий майдон устида сузаётгандек...