Шайхонтоҳур тумани ҳокимиятнинг расмий сайти
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:
Кўкалдош — Тошкентнинг энг машҳур меъморий ёдгорлиги
Кўкалдош — Тошкентнинг энг машҳур меъморий ёдгорлиги

Кўкалдош мадрасаси Чорсу майдонида, тепаликда жойлашган бўлиб, ҳатто ундан-да баландроқ бинолар — Ҳожи Аҳрор Вали жума масжиди ва яқинда бузиб ташланган Чорсу меҳмонхонасига яқин жойлашганига қарамай, савлат тўкиб турибти.

 Кўкалдош 1570 йилда хоннинг эмикдош (кўкалдош) акаси бўлган ҳоким Дарвешхон томонидан қурилган, деб тахмин қилинади ва шунинг учун ҳам шундай номланган. Асрлар давомида бино бир неча марта ўзгаришларга учраган: айрим қисмлари хомғишт учун бузиб олинган, кейин қайта тикланган. 18 асрда у ерда савдогарлар учун карвонсарой бўлган.

 1868 ва 1886 йиллардаги зилзилалар оқибатида бино қаттиқ зарар кўрган, маҳобатли пештоқи вайрон бўлиб, иморат деярли бир аср давомида пештоқсиз турган. 1950 йилларда иншоот қолдиқларида ёзги кинотеатр фаолият кўрсатган.

 Пештоқ ўтган асрнинг 1960 йилларида, фасаднинг ён томонларидаги миноралар эса 1970 йилларда қайта тикланган.

 Ҳозирда таъмирланган Кўкалдош ўзининг асл мақсадига кўра фойдаланилмоқда — мадрасада "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти жойлашган. Аммо бино ҳамон сайёҳлар учун энг диққатга сазовор жойлардан бири бўлиб қолмоқда.

Википедиядан олинган сурат.

Шунингдек қизиқарли жойлар
Католик собори
Католик собори

Исо Масиҳнинг Муқаддас Юраги Рим-католик соборини 1912-йилда Салар дарёсининг баланд қирғоғида қури...

САНИИРИ ёлғиз биноси
САНИИРИ ёлғиз биноси

Тошкентликларга Central Park (илгари Тельман парки) рўпарасида жойлашган, шарқ портали элементлари ...

Республика болалар кутубхонаси
Республика болалар кутубхонаси

Ц-1 ҳудудидаги айлана минорали гўзал бинога кўпчиликнинг кўзи тушган, кўпчилик бу ерда Республика б...

«Халқлар дўстлиги» саройи
«Халқлар дўстлиги» саройи

Мамлакатнинг асосий концерт ва тантанали залларидан бири бўлган «Халқлар дўстлиги» саройи 1981-йил...