- Тошкентдан гапирамиз
- 14.08.2026, 10:24
Оқтепа майдони чорраҳасида чапга бурилиш йўналишлари ташкил этилди
Транспорт воситалари ҳаракатини қулайлаштириш, ортиқча масофани қисқартириш ва чорраҳадаги тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида Оқтепа майдони чорраҳасида янги чапга бурилиш йўналишлари ташкил этилди.
Аввал Лутфий кўчасидан Нурафшон ва Сеул кўчалари томон ҳаракатланаётган ҳайдовчилар Муқимий кўчасига ўтиб, қайрилиб олишлари талаб этиларди. Эндиликда улар чорраҳадаги светофорнинг тегишли ишораси орқали қайрилиб олмасдан, тўғридан-тўғри чапга бурилиб Нурафшон ва Сеул кўчалари томон ҳаракатланиши мумкин.
Шунингдек, Самарқанд Дарвоза кўчасидан келаётган транспорт воситалари учун ҳам янги чапга бурилиш имконияти яратилди.
Аввал Самарқанд Дарвоза кўчасидан Лутфий ва Муқимий кўчалари томон ҳаракатланиш учун Нурафшон кўчасига кириб, қайрилиб олиш зарур эди. Эндиликда ҳайдовчилар светофорнинг тегишли ишораси орқали тўғридан-тўғри чапга бурилиб, Муқимий ва Лутфий кўчалари томон ҳаракатланиши мумкин.
Натижада ҳайдовчилар босиб ўтадиган масофа қарийб 600 метрга қисқарди, Нурафшон ва Муқимий кўчаларида қайрилиб олиш жараёнида юзага келадиган тирбандликларнинг олди олинди.
Ҳисоб-китобларга кўра, ҳайдовчиларнинг ҳаракатланиш вақти одатий соатларда 4 дақиқагача, куннинг тиғиз вақтларида эса 10 дақиқагача қисқарди.
Шунингдек, пиёдалар ҳаракати хавфсизлиги ва қулайлигини таъминлаш мақсадида пиёдалар ўтиш йўлаклари ҳамда пиёдалар учун светофорлар ташкил этилди.

Тошкент шаҳар ҳокимининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари Мирмуҳаммад Мирҳамидов фуқароларн...
👍 Мирзо Улуғбек туманидаги «Ўзбекистон овози» (7/24) туризм кўчасида махсус тозалаш техникалари иш бошлади.✅️ Мазкур за...
▫️Аҳолининг кундалик ҳаёти учун қулай, хавфсиз ва кўркам муҳит яратиш мақсадида Салар канали бўйида сайилгоҳлар ташкил э...

Эслатиб ўтамиз, бугун Халқ қабулхонасида Тошкент шаҳар ҳокимлиги раҳбарияти иштирокида навбатдаги қабуллар ташкил этилад...